Ислом Тўхтахўжаев "Ал-Гарафа" клуби билан шартнома тузди!
“Қизилқум” сафида тўп суриб келаётган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевга “Ал-Гарафа” клубидан жиддий таклиф келиб тушгани сабабли куни кеча Қатарга йўл олганди. У ерда футболчимиз тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва бугун футболчимиз “Ал-Гарафа” билан бир йиллик шартнома имзолаганини Sports.uz мухбирига маълум қилди.
Айни пайтда мазкур клубни италиялик Андреа Страмаччони бошқармоқда. Ислом фаолиятида иккинчи бор легионер мақомига айланди. 2020 йили Хитой чемпионатида “Шеньян Урбан” клубида ҳам тўп сурганини билсангиз керак.
Яқинда “Қизилқум” бош мураббийи Никола Лазаревич сайтимизга берган интервьюсида Тўхтахўжаевни Қатарга кетаётганини тасдиқлаб, унга омад тилаганди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун илгари Бахтиёр Қосимов ҳам Қатар чемпионатига кўчиб ўтган ҳолда “Ал Хор” билан шартнома имзолаган. Ундан аввал эса Сардор Рашидов ҳам Қатар чемпионатига қайтганди. Шундай экан, у ердаги ҳамюртларимизга омад тилаймиз.
Фикрлар