Шомуродов трансферининг сўнгги шартлари маълум бўлди

  • 03 Jul 23:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродовнинг Италия чемпионатидаги саргузаштлари охирига етган кўринади.

Tecno

Европа футболини ёритадиган нуфузли манбалар 30 ёшли футболчи фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиришга қарор қилгани ҳақида ёзмоқда.

Маълумки, ёзги трансферлар даврида Шомуродовга биринчи бўлиб АҚШ чемпионати вакиллари эътибор қаратди. Бироқ аниқ таклифларни “Истанбул Башакшеҳир” клуби амалга оширди. Турклар “Рома”га бир неча бор трансфер сўровини юбориб, мақсадлари жиддий эканини кўрсатди.

Кейинчалик Франциянинг “Ренн” клуби ва А Серия дебютанти “Кремонезе” ҳам Шомуродовни сўраб, римликларга мурожаат қилгани ҳақида ахборот тарқалди.  

Сўнгги маълумотларга қараганда, вазият “Башакшеҳир” фойдасига ҳал бўлган.

- “Рома” ҳужум чизиғида жиддий ўзгаришлар қилиш ҳаракатидан тўхтамайди. “Бешиктош” англиялик форвард Тэмми Абрахамни сотиб олгани эълон қилинганидан кейин Туркия Суперлигасидан  яна бир клуб “Рома”нинг бошқа ҳужумчисини олиш учун қатъият кўрсатмоқда.

Sky Sport нашри ҳам тасдиқлаганидек , “Рома” ва “Башакшеҳир” Элдор Шомуродов трансфери бўйича музокараларни ижобий якунлаш нуқтасида турибди. Томонлар футболчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага бериш вариантида тўхтади.

Шомуродовнинг ўзи Туркия йўналишини маъқуллади ва шундан сўнг ҳар икки клуб музокараларнинг якуний қисмига киришган. Энди биз “Рома” туркларнинг таклифини қабул қилиб, трансфер амалга ошганини расман тасдиқлашини кутишимиз керак, - деб ёзмоқда calciomercato.com сайти.

Футбол оламидаги таниқли инсайдерлардан Жанлука Ди Марцио ҳам Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятга эътибор қаратди.

- “Рома” ва “Истанбул Башакшеҳир”нинг Элдор Шомуродов трансфери бўйича музокаралари якунланмоқда. Натижа – кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш шарти билан ижара.

Тэмми Абрахам расман  “Бешиктош”га кўчиб ўтганидан кейин “Рома” бозорда ўйинчиларнинг кириш ва чиқиш трансферлари бўйича ишларни жадал давом эттирмоқда.

Римни тарк этишига тўғри келаётган ўйинчилардан бири Элдор Шомуродов Туркияга кўчиб ўтишга ҳар қачонгидан ҳам яқин турибди, - деб ёзди таниқли журналист ўзининг gianlucadimarzio.com сайтида.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябридан бери Италия чемпионатида тўп тепиб келади. Моҳир ҳужумчи А Серияда “Женоа”, “Специя”, “Кальяри” ва “Рома” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Легионеримиз 2021 йили римликлар сафида УЕФАнинг янги мусобақаси – Конверенциялар лигасининг биринчи ғолиби бўлган.

Элдор Шомуродов “топ-5” лигаларида биринчи голни урган ва энг кўп ўйин ўтказган ўзбек футболчиси сифатида ўз номини тарихга муҳрлаб қўйган.

Шомуродовнинг трансфери қанчага тушди?

 

Гвардиола Ҳусановни ўйнатмагани қозоғистонликлар эътирозига сабаб бўлди

Тезкор: Шомуродов қайси жамоани танлади?

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

Гвардиолага айнан Ҳусанов етишмади!

“Сити” Ҳусановнинг шериги билан музокара бошлади

Ҳусанов, Холандни табриклаб қўй!

Янги мураббий Файзуллаевга қандай баҳо берди?

Ҳусанов кўз ўнгида “Манчестер Сити” тарихий рекорд ўрнатди

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Comments

You must be logged in to commet!