- Суперлига
- 2-тур
Насаф
- Хусайн Норчаев 7'
14/03/2021 18:30
OKMK
- Элвин Фортес 84'
-
90+5'
Ўйин якунлади.
-
90+5'
Суҳроб Нуруллоевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
-
90+4'
Хусниддин Ғофуров рақибига қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
90+3'
Насафнинг ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.
-
90'
Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Александр Касьян жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам беришмоқда.
-
88'
Миржамол Қосимов бурчакдан тўпни ўйинга киритди, жарима майдони ичида Александр Касьян зарба берди, бироқ ноаниқ.
-
87'
Александр Касян тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
85'
Насафда ўзгариш: Ҳусайн Норчаев ўрнини Муҳриддин Зоиров эгаллади.
-
84'
ГОООЛ! Элвин Фортес ҳимоячилар орасида тўпни дарвозага йўллади, Абдувоҳид Неъматов тўпга улгурмади.
-
83'
АГМКда ўзгариш: Санжар Турсунов ўрнига Зафар Полвонов майдонга тушди.
-
80'
АГМКнинг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар осонлик билан узоқлаштирди.
-
78'
Насаф футболчиси тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
75'
АГМКда ўзгариш: Санжар Шоаҳмедов ўрнига Миржамол Қосимов ўйинга қўшилди.
-
74'
Насафда ўзгариш: Марко Станоевич ўрнига Суҳроб Нуруллоев ўйинни давом эттиради.
-
72'
Александр Касьяннинг узатмасига жамоадоши улгурмади, Насаф ҳимоячилари хавфни бартараф этди.
-
70'
Насаф бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ узатма АГМК футболчисига бориб тушди.
-
68'
Александр Касьян иккинчи қаватда дарвозага зарба бера олмади, қўшимчасига Насаф дарвозабонига қўполлик ишлатди, шифокорлар Абдувоҳид Неъматовнга ёрдам кўрсатишмоқда.
-
66'
Хусайн Норчаев қулай вазиятни қўлдан бой берди, унинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.
-
62'
Акрамжон Комиловнинг дарвозаниг чап томонига йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
-
59'
Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасии Абдувоҳид Неъматов қийинчилик билан қайтарди.
-
57'
АГМКда ўзгариш: Муроджон Тошматов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди.
-
57'
Шерзод Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Хусайн Норчаев дарвозага аниқ зарба бера олмади.
-
54'
Шоҳмалик Комилов ўрнига Абубакризо Турдиалиев ўйинга қўшилди.
-
51'
Элвин Фортес рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
-
49'
Марко Станоевич яқин масофадан дарвозага кучли зарба берди, бироқ зарба ўхшамай қолди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45+1'
Биринчи тайм якунланди.
-
45+1'
Ҳусниддин Алиқуловнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
-
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
45'
Элвин Фортес қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
44'
Ҳусайн Норчаевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
-
42'
Александр Касьян рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
40'
Йован Жокич яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Унинг зарбасини голкипер майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
39'
Шоҳмалик Комилов эътирозлари учун сариқ картчока билан огоҳлантирилди.
-
37'
Шоҳмалик Комиловнинг боши билан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
-
35'
Владимир Козак рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.
-
32'
Майдон марказида Нафас футболчиси рақибига қўполлик ишлатди.
-
29'
Элвин Фортес қанотдан жарима майдонига пас берди, бироқ дарвозабон хавфни бартараф этди.
-
27'
АГМК Насаф жарима майдонига киришга йўл қидирмоқда.
-
25'
Санжар Шоахмедов узоқдан дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.
-
22'
Насафнинг ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.
-
21'
Умарбек Эшмуродов қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
18'
Шокир Йўлдошев дарвозага кучли зарба берди, дарвозабон аниқ ўйнаб хавфни бартараф этди.
-
17'
Шокир Йўлдошев жарима майдони ичида дарвозага зарба берди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдонга қайтди.
-
17'
АГМКнинг қарши ҳужумини ҳимоячилар қўполлик билан тўхтатиб қолишди.
-
16'
Насаф чап қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ жарима майдонига узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.
-
14'
Шерзод Насруллаев қанотдан жарима майдонига пас берди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
-
12'
АГМК бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
-
10'
АГМКнинг қанотдан уюштирган ҳужуми ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
-
7'
ГОООЛ! Хусайн Норчаев қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.
-
6'
Насруллаевнинг чалқанча услубидаги зарбаси ноаниқ чиқди.
-
5'
АГМК футболчиси майдон марказида ўйин қоидасини бузди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
-
4'
Насафнинг ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.
-
1'
Ўйин бошланди.