• Суперлига
  • 1-тур

Металлург

  • Шоҳназар Норбеков 23'
1 : 0

04/03/2022 18:30

OKMK

  • 90+4'

    Ўйин ўз ниҳоясига етди. Якуний ҳисоб 1:0. "Металлург"  АГМКни мағлуб этди.

  • 90+2'

    "Металлург" таркибида Ўринбоев ўз ўрнини Шахзод Неъматжоновга бўшатиб берди. 

  • 90+1'

    Александр Лобанов сариқ карточка олди. 

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 87'

    Бекободликларнинг голи офсайд сабаб инобатга олинмади.

  • 85'

    АГМК аъзоси Шоҳруҳ Гадоевга қизил карточка кўрсатилди.

  • 84'

    Забиҳилло Ўринбоев ҳам огоҳлантирилди.

  • 81'

    "Маъданчилар" вакили Холтўраевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 79'

    Ажойиб вазиятдан "Металлург" аъзоси Аброр Тошқўзиев гол ура олмади.

  • 77'

    Иброҳим Ибрагимовга нисбатан кескин қўполлик ишлатилди.

  • 75'

    Олмалиқликлар вакили Сулеймановнинг ажойиб зарбасидан сўнг Лобанов супер сейв ижро этди.

  • 73'

    Ўринбоевнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 70'

    Мезбонлар сафида ўзгариш. Мусаев ўрнига Темиров баҳсга қўшилди, Жасур Холтўраев эса Шоҳназар Норбеков ўрнига майдонга тушди.

  • 69'

    АГМК бош мураббийи хакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди.

  • 67'

    "Металлург" футболчиси Ихтиёр Тошпўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 65'

    АГМК жарима майдони олдида тартибсизлик юзага келмоқда.

  • 61'

    Майдон эгалари вакили Иброҳим Ибрагимов қулай имкониятни кўкка совурди.

  • 60'

    Миржалол Қосимов хакамларга жиддий эътироз билдирмоқда.

  • 58'

    Ўринбоев рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Хакам бу пенальтига лойиқ эмас, деб ҳисоблади.

  • 56'

    Мезбонлар қарши ҳужумдан унумли фойдалана олмади.

  • 53'

    Санжар Турсунов рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Норсафаровдан яна бир карточка.

  • 51'

    Қоида бузгани учун Тошпўлатов, эътироз билдиргани сабабли Валижон Раҳимов огоҳлантирилди.

  • 50'

    Ўйинда шиддат ва кескинлик ортмоқда. Футболчилар майдонда ўзаро тортишиб кетди.

  • 49'

    Норбеков чиройли узатма билан шеригини олдинга бошлаганди. Ўринбоев тўпга ета олмади.

  • 48'

    Қосимов шогирдлари иккинчи таймда тўпни назорат қилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+3'

    "Кончилар"нинг ўта хавлли ҳужумини яна ўша Лобанов қайтариб қолди.

  • 45+1'

    "Металлург" футболчиси Фозил Мусаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Меҳмонларнинг бурчак зарбасидан сўнг юзага келган хавфли ҳужумини Александр Лобанов бартараф этди.

  • 41'

    Ихтиёр Тошпўлатовнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Бироқ Олмалиқ клуби посбони Валижон Раҳимов ўз ўрнида.

  • 40'

    Мезбонлар вакили Фарход Бекмуродов тиббий ёрдамга мухтож.

  • 37'

    Бекобод клуби ўйинни назоарат қилишга уринмоқда. Аммо АГМК ҳам бўш келмаяпти.

  • 34'

    Меҳмонлар аъзоси Достон Тошматовга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 32'

    Меҳмонларнинг хавфли ҳужумини рақиб дарвозабони бартараф этди.

  • 29'

    АГМК тезкор қарши ҳужумдан гол уришга ҳаракат қилмоқда.

  • 27'

    Ўйин асабий темп остида ўтмоқда.

  • 25'

    "Кончилар" вакили Миржамол Қосимов огоҳлантирилди.

  • 23'

    Олмалиқликлар сафида Алишер Жалилов ўрнига Андрей Мишенко майдонга тушди.

  • 23'

    ГООООООООЛ! "Металлург" ўйинда ҳисобни очмоқда. Гол муаллифи - Шоҳназар Норбеков.

  • 20'

    Хакам АГМК дарвозасига пенальти белгилади. Шунингдек, меҳмонлар ҳимоячиси Сардор Раҳмоновга қизил карточка кўрсатилди.

  • 18'

    Олмалиқликлар ҳужумига дадиллик етишмаяпти.

  • 15'

    Майдон эгалари аъзоси Фарход Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 13'

    Майдон марказида тўп учун қизғин кураш кечмоқда.

  • 11'

    Мезбонлар сафида жароҳат олган Отахонов ўрнига Худойшукур Сатторов майдонга тушди. 

  • 10'

    "Металлург" футболчиси  Аббос Отахоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 8'

    Бекоюбодликлар ҳисобни очишига бир баҳия қолди.

  • 6'

    Мезбонлар вакили Забиҳилло Ўринбоевга нисбатан фол қайд этилди.

  • 3'

    АГМК дастлабки дақиқаларда стандартдан хавфли вазият яратди. Бироқ "Металлург" ҳимоячилари ҳушёр эканлигини исботлади.

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. Баҳсни бекободликлар бошлаб берди.

  • 0'

    Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Металлург" - АГМК учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.