- Суперлига
- 23-тур
Навбаҳор
- Жамшид Искандеров 86'
25/10/2022 18:30
Олимпик
- Муҳаммадқодир Ҳамралиев 42'
-
90+8'
Ўйин якунланди. "Навбаҳор" - "Олимпик" - 1:1.
-
95'
Уххх! "Олимпик"да яхши вазият юзага келган эди. Аммо якуний зарба ноаниқ чиқди.
-
90'
Учрашув асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.
-
86'
ГООООООООООООЛ! Искандеров ҳисобни тенглаштирди. У жарима зарбасидан тўпни дарвозага киритиб қўйди.
-
82'
Наманганликлар сафида Станислав Андрев ўрнига Асадбек Жўрабоев майдонга тушди.
-
78'
Саидазамат Мирсаидов сариқ карточка олди.
-
74'
Аҳмедов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Аммо ҳакам бу вазият пенальтига арзимайди, деб ҳисоблади.
-
71'
Азим Аҳмедов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
-
68'
Бабаян шогирдлари секин-асталик билан устунликни ўз қўлига олмоқда.
-
66'
"Лочинлар" ҳисобни тенглаштириш учун шошилмоқда.
-
63'
Энди Кападзе ўзгаришларга қўл урди. Тоиров, Содиқов ва Турдалиев майдонга тушди. Улар Одилов, Турсунов ва Иброҳимов ўрнига баҳсни якунлаб қўяди.
-
61'
Майдон эгалари сафида ўзгариш. Диёр Туропов ва Нурилло Тўхтасинов ўрнига Дониёр Абдуманнопов ҳамда Азим Аҳмедов майдонга тушди.
-
58'
Учрашув давом этади. Ҳаммаси жойида.
-
56'
Майдонда жиддий тўқнашув бўлди. Икки томондан ҳам футболчилар жароҳат олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
55'
Муҳаммадазиз Иброҳимовга сариқ карточка кўрсатилди.
-
53'
Марушич қулай имкониятдан гол ура олмади.
-
50'
Диёр Туропов боши билан дарвозага зарба берди. Лекин унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
-
49'
Болтабоев ҳаводан тўпни меҳмонлар дарвозасига йўллади. Аммо Абдунабиев ўз ўрнида.
-
48'
Пўлатхўжа Холдорхонов сариқ карточка ишлаб олди.
-
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
-
45+2'
Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:1, олдинда Тимур Кападзе шогирдлари.
-
45'
Ҳакам иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.
-
43'
ГОООООООООЛ! "Олимпик" учрашувда ҳисобни очди. Муҳаммадқодир Ҳамралиев жарима зарбасидан сўнг узатиб берилган тўпни мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди - 0:1.
-
40'
Туроповнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
-
38'
Болтабоев ажойиб рейд уюштириб, рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Бироқ посбон хавфни бартараф этди.
-
36'
Меҳмонлар таркибида мажбурий ўзгариш юз бериб, жароҳат олган Отабек Жўрақўзиев ўрнига Темур Мамасидиқов майдонга тушди.
-
33'
Болтабоевнинг зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди.
-
32'
Жўрақўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
30'
Искандеровнинг зарбаси рақибга тегиб, тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. Бу вазиятда офсайд ҳам борлиги қайд этилди.
-
27'
Станислав Андреевга сариқ карточка кўрсатилди.
-
25'
Кападзе ўз жамоасини олға боришга ундамоқда.
-
23'
"Олимпик" футболчилари тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
20'
Майдон марказида Отабек Жўрақўзиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
18'
Туроповнинг кучли зарбасини Ҳамидулло Абдунабиев қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
17'
"Лочинлар" тўпни ўзида назорат қилиб турибди.
-
14'
"Олимпиячилар" кучли прессинг қилиб, рақибга босим уюштирмоқда.
-
10'
Жияновнинг қанотдан узатган тўпи ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.
-
7'
Икки жамоа ҳам устунликни ўз қўлига олишга интилмоқда.
-
4'
Ўйин шиддатли тарзда бошланди.
-
1'
Учрашувга старт берилди.
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.