Биринчи ярим ўрта вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Амир Хан мексикалик Саул Альварес билан жанг борасида келишувга эришди. Бу билан британиялик боксчи йирик жангларда иштирок этишни мақсад қилганини маълум қилди.

Хан икки йил аввал Альваресдан нокаутга учраган ва шундан бери бирорта жанг ўтказмай келаётир.

Мен хоҳлаган жанглар бўлган. Бироқ кўпчилик бир неча йил илгари гапирган Флойд Мейвезерга қарши жанг бўлмаган. Альварес билан жанг борасида келишувга розилик бердим, чунки унинг анча кўнгли чўкиб қолган. Мен супержанг бўлишини ва Лас-Вегас афишаларида чиқишини истайман. Бу менинг орзуим, аммо Мейвезер билан шундай бўлмади. Мени анча олдин нокаут қилишган эди, бироқ қайтиб, титулларни қўлга киритдим. Альварес билан жангдаги хатоларим менинг шахсий муаммоим. Ўшанда чап қўл билан урмоқчи эдим, бироқ Канелонинг ўнг қўл зарбасига дуч келдим. Битта зарбада нокаут бўлганим яхши бўлган, – дея Амир Ханнинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98