Яқиндагина Мадриднинг “Реал” клуби бошқарувини ўз қўлига олган мутахассис Хулен Лопетеги жамоани тарк этган тажрибали ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўрнига олиб келинадиган футболчи борасида бир қарорга келди.

Испан нашрлари тарқатган хабарга кўра Лопетеги португалиялик тўпурарнинг ўрнида “Челси” вингери Эден Азарни кўрмоқчи. Таъкидлаш керакки, 27 ёшли бельгиялик футболчига шунингдек “Реал”нинг ашаддий рақобатчиси ҳисобланган “Барселона” ҳам кураш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” Азарни 130 млн евро эвазига қўйиб юбориши ҳақида хабар тарқатган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98