16-18 апрел кунлари ОЧЛда 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қаршининг “Насаф” жамоаси БААда “Ал-Васл” меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўша беллашувнинг биринчи бўлими сўнггида “Насаф” футболчиси Шароф Муҳитдинов ўзининг ажойиб зарбаси билан супергол муаллифига айланган эди.

ОФК расмий сайти эса 6-турда киритилган энг чиройли голни аниқлаш учун 4  та голни саралаб олган ва бу борада маҳсус сўровнома ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, улар орасида айнан Муҳитдинов томонидан киритилган гол ҳам бор эканлигини кўришимиз мумкин.

Қуйидаги ҳавола орқали Шароф томонидан киритилган голга овоз беришингиз мумкин.

ШАРОВ МУҲИТДИНОВГА ОВОЗ БЕРИШ

 

Қуйида турнинг энг чиройли голи бўлишга даъвогарлик қилаётган 4 та голни томоша қилиш имкониятига эгасиз.

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98