Нефтчи» - «Металлург» (0:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналикларнинг катта мураббийи Абдумалик Ҳакимов ва футболчи Абдураҳмон Абдулҳақов иштирок этди. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Йигитларга катта раҳмат! Бугун яхши ўйнашди. Ғалабани ҳамма истади. “Нефтчи” катта босим остида ўйнамоқда. Гол кирмаса барибир кирмас экан. Биринчи бўлимда 2-3 та яққол голга тортадиган вазиятлар юзага келди. Дарвозага кириб кетаётган тўплар қайтяпти. Иккинчи бўлимда босимни янада оширдик. Ҳайронман", - деб айтиб ўтди Ҳакимов.

Абдураҳмон Абдулҳақов: Бизга омад етишмади. Ғалабани жуда истадик. Афсус. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98