Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси энди Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига айлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 2017 йилнинг февралидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Қурбонов ўрнига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти собиқ ректори, мамлакат футбол ассоциацияси вице-президенти Шоакрам Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида шу кунга қадар Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Ойбек Касимов фаолият олиб боради.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган Искандар Жўраев Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимига тайинланди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98