Римнинг “Рома” клуби АҚШ жамоаларининг қизиқишларига сабаб бўлаётган ҳужумчиси Эдин Жекони ўз сафида олиб қолмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли босниялик футболчига "Лос-Анжелес" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу боис “бўрилар” Жеко билан 2020 йилга қадар тузилган шартномани яна бир йилга узайтириб, унинг маошини оширишмоқчи.

Маълумот учун, Жеко жорий мавсум “Рома” сафида жами 48та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 24та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98