Виктор Кумиков "Бухоро"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Бухоро" - АГМК (4:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида олмалиқликлар устози Виктор Кумиков ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Бухоро" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Футболда шунақаси ҳам учраб турар экан. Ўттиз дақиқа ичида 0:2 кейин қарабсанки, 4-2. Бунақа ҳолатда тезда бир фикр айтиш жуда қийин. Ҳаммасига тайёр туриш керак эди.

Ўйинни шу тарзда давом эттириб, ғалабага эришсак бўларди, аммо... Бу эса жамоани қанақадир ўйиндаги руҳий камчилиги деб ўйлайман”, - деди Кумиков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!