Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон гимнастика федерацияси раҳбарлиги лавозимини тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилди.

Мана 13 йиллик фаолиятимдан сўнг Ўзбекистон гимнастика федерацияси президентлиги лавозимини тарк этишга мажбур эканлигимни эълон қилмоқчиман. Мен барча спортчиларимиз, федерациянинг бутун мураббийлар жамоаси ҳамда барча ишчи ходимларига аъло бажарилган фаолиятлари, ушбу спорт турини юқори даражага кўтаришдаги ҳиссалари, унинг ривожланиш йўлида тинимсиз меҳнатлари ҳамда ғайратлари учун чин дилимдан ташаккур билдирмоқчиман.

– Осиё гимнастика иттифоқининг фахрий президенти лавозимини сақлаб қолган ҳолда мен ушбу ажойиб спорт турининг ашаддий мухлисларидан бўлиб қоламан. Бизнинг ўзбек гимнастларимизга келгуси фаолиятларида омад ва ғалабалар тилайман, – деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси 2005 йил Лола Каримова-Тилляева бошчилигида ташкил қилинган. Янги гимнастика федерацияси бу вақтгача алоҳида фаолият юритиб келган 5 та гимнастика федерациясини бирлаштирди.

2007 йилда Каримова-Тилляева спортчиларга нафақат пешқадам мураббийлик гимнастика миллий мактабини ташкил қилиш, балки уларга тиббий, диетик ва психологик ёрдам бериш лойиҳасини бошқарган.

2010 йил декабрда қитъа миқёсида ушбу спорт турининг ривожланиши ва тарғиботига қўшган ҳиссаси учун Осиё гимнастика иттифоқи (ОГИ) бош ассамблеяси Лола Каримова-Тилляевани ОГИнинг фахрий президенти этиб сайлади.

Бу давр оралиғидаги энг яхши натижа Пекин Олимпиадасида қайд этилиб, унда Антон Фокин брусда бажарилган машқлар ва Екатерина Хилько батутда сакраш беллашувларда бронза медалларини қўлга киритишган.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойи бошида Лола Каримова-Тилляева ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили лавозимини тарк этганлигини маълум қилган эди. У бу лавозимда 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишлаб келган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98