6-8 апрель кунлари Туркиянинг Анталья шаҳри дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақасига мезбонлик қилади. Жаҳоннинг энг сара полвонлари иштирок этадиган жорий турнирда вакилларимиз ҳам иштирок этиши белгилаб қўйилган. Ватандошларимиз 3 апрель куни эрталаб соат 8да Антальяга учиб кетишди. Терма жамоамиз мураббийлар штаби Анталья гран-при учун қуйидаги таркибни танлаб олган: 

  • Достон Рўзиев (-60 кг);
  • Суҳроб Турсунов (-81 кг);
  • Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг);
  • Бекмурод олтибоев (+100 кг);
  • Диёрва Келдиёрова (-48 кг);
  • Гулноза Матниёзова (-70 кг).

Эслатиб ўтамиз, Мирзоҳид Фармонов ўтган йили ушбу мусобақада ўз вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган эди. Аммо жорий йилда Мирзоҳид машғулотлар пайтида жароҳат олди. Шифокорларнинг ташхисига кўра турнирда иштирок этмайди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98