Хабар берганимиздек, эртага дзюдо оламидаги энг катта мусобақалардан бири – Париж "Катта дубулға" турнири старт олади. Маълумки, ушбу мусобақада 4 нафар ҳамюртимиз иштирок этишади. Бугун турнир олдидан матбуот анжумани ва барча вазн тоифаларида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

-60 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришадиган полвонимиз Шарофиддин Лутфуллаев юқори рейтинг поғонаси сабаб биринчи даврадан эркин ўтса, иккинчи босқичда унга бельгиялик Жор Верстрайтен ва кореялик Харим Ли жуфтлиги ғолиби рақиб бўлади. 

-66 килограммда Сардор Нуруллаевни Рио Олимпиадасида чорак финалгача етиб борган, ўтиш турнирида Ришод Собировга имкониятни бой бериб қўйган Доминикан Республикаси вакили Вандер Матео кутиб турибди. -73 килогармм вазн тоифасида Ҳикматулло Тўраев мезбон спортчи Жулам Чайнга қарши курашса, Акмалжон Нажмиддинов (-81 килограмм) илк беллашувини марокашлик Ашраф Моутига билан ўтказади. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98