Хабарингиз бор шу кунларда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 18-Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, ҳамюртларимиз мусобақанинг илк кунлариданоқ бирин-кетин медаллар қўлга киритишни бошлаб юборишди. Дастлаб эркин курашчиларимиз 2та бронза ва 1та олтин медални нақд қилишган бўлишса, бундан бироз аввал Ушунинг икки кураш тури бўйича спортчимиз Даря Латишева кумуш медалга сазовор бўлди. 

Шундай қилиб, ҳозирча терма жамоамиз делегацияси ҳисобида жами 4та медаль мавжуд ва улар умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллаб туришибди. Бу борада биздан юқорида фақатгина Хитой, Япония, Корея, Эрон ва мезбон Индонезия бормоқда.

medal

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98