Новак Жокович: Рим кортларига тенг келадигани йўқ

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Римда ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасидаги ғалабси ҳақида тўхталиб ўтди.

"Римдаги кортглар дунёдаги энг чиройлисидир. Бу ердаги турнирда кўплаб яхши хотираларим қолган. Марказий корт учун чипта сотиб олмаган одамлар олдида ўйнаш менга ёқади.

"Internazionali BNL d'Italia" турнирида грузиялик Николоз Басилашвилини мағлубиятга учратганимдан беҳад шодман", - дейди Новак.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жокович ва Николоз Басилашвили учрашуви 6:4, 6:2 ҳисобида якунланган эди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!