"Барселона" - "Атлетик": Бильбаоликлар сўнгги дақиқада ҳисобни тенглаштирди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. "Барселона" ва "Атлетик жамоалари ўртасидаги Испания Суперкубоги финал учрашувини матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

120+3. Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

120+2. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшилди.

120. Қизил карточка! ВАРни ўз кўзи билан кўрган ҳакам Мессига қизил карточка кўрсатди.

118. Месси рақиби юзига қўли билан урди. Ҳакам уни майдондан четлатиши мумкин. Лео асабларини жиловлай олмади. 

116. Мингезанинг зарбасига аниқлик етишмади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

114. Тўп учун курашда Вильялибрега қарши Араухо қоида бузди. Номинал меҳмонларда яхши стандарт.

112. Тер Штеген тўпга чиқишда қўпол хатога йўқ қўйди. Аммо Весга бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба йўллади.

111. Альбанинг ажойиб узатмасидан кейин Гризманн тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. Ўта қулай имоконият қўлдан кетди.

110. Сариқ карточка! Пучнинг оёғини босиб олган Морси огоҳлантирилди.

109. Сариқ карточка! Яна бир тактик қўполлик ишлатган Вильялибре сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

108. Муньяин Де Йонгга нисбатан тактик фол ишлатди.

106. Тўртинчи бўлимга старт берилди!

106. Клеман Лангле ўрнига Тринкау майдонга тушди. Шунингдек, Уильямс ўз ўрнини Марсильога бўшатиб берди.

105+2. Сўнгги бўлим бошланиш арафасида. Ёки ҳозир, ёки ҳеч қачон, "Барселона"!

105. Учинчи таймга 1 дақиқа қўшилди!

105. Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Дани Гарсия ва Френки Де Йонг жиддий тўқнашиб кетди. Шифокорлар майдонга тушиб келди.

105. Муньяинниг жарима майдонига узатган тўпини Лангле майдон ташқарисига чиқариб юборди.

104. Қарши ҳужумга ўтган "Атлетик" стандарт вазиятга эга бўлди.

102. Куман шогирлари бир-бирига тўп узатиб, рақиб ҳимоясидаги бўш ҳудудни изламоқда.

100. "Кўк-анорранглилар" рақиб жарима майдони олдида катта тўсиққа дуч келмоқда.

98. Бильбаоликлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.

96. Брейтуэйтнинг яқин масофадан берган кучсиз зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

95. Энди "Барселона" ўз ўйинига фаоллик қўшди. Кузатамиз, каталонияликлар нима қиларкан.

93. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетик" 3-голни киритди!

Иньяки Уильмснинг супер зарбаси қаршисида Тер Штеген ожиз қолди!

91. Учинчи тайм бошланди!

90+3. Учрашувнинг асосий вақти ўз якунига етди. Ҳакам жамоаларга қўшимча бўлимлар олдидан бироз нафас ростлаб олиш имкониятини тақдим этди!

90+2. Иштаҳаси очилган бильбаоликлар ҳужум уюштиришда давом этмоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди!

90. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетик" тарози паллаларини тенглаштирди!

Вильялибре жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Шунчаки супер учрашув!

89. Пьянич ва Брейтуэйт Педри ҳамда Дембеле ўрнига майдонга тушди.

87. Уильямснинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

84. Де Йонг яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ололмади. "Барса" ҳаммасига нуқта қўйиши мумкин эди.

83. Жарима майдони марказига оширилган тўпни Мингеза майдон ташқарисига чиқариб юборди.

80. Рауль Гарсиянинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

79. Гол ўтказиб юборган меҳмонлар фаолликни оширди. Ёки ҳозир, ёки ҳеч қачон.

77. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Барселона" ҳисобда олдинга чиқиб олди!

Альбанинг қулай узатмасини Гризманн яқин масофадан дарвозага киритди.

74. Жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

72. Леонинг узатмасига Де Йонг ета олмади.

71. "Атлетик" ҳимоячилари катта тезликда олдинга ўтаётган Мессини тўхтатишга эришди.

69. Олдинги чизиқда қоида бузган Дембеле жамоаси ҳужуми узилиб қолишига сабаб бўлди.

67. Сариқ карточка! Дани Гарсия огоҳлантирилди.

66. Иньяки Уильямснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Акс ҳолда, Тер Штеген дарвозаси яна бир марта ишғол этилиши мумкин эди.

64. Бильбаоликлар ўз жарима майдонини яхши қўриқлаяпти. "Барселона" буни ёриб ўтишда катта қийинчиликка дуч келмоқда.

62. Педрининг узатмасига Месси етиб кела олмади. Ҳимоячилар чаққонроқ чиқди.

60. Каталонияликлар тўп назоратини қайтариб олди. Энди улар кўпроқ олдинга ўтмоқда.

58. Гол бекор қилинди! ВАРдаги мутахассислар бош ҳакамга бу вазичтда ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини маълум қилди.

57. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетик" ҳисобда олдинга ўтиб олди! Жарима майдонига оширилган тўпни Рауль Гарсия дарвозага киритди.

55. Гризманн жарима майдонига узатма амалга оширди. Дарвозабон уни эгаллаб олди.

53. "Барса" сардори тўпни жонли девордаги футболчилар орасидан ўтказди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

52. Дани Гарсия Мессига нисбатан қўполлик ишлатди. Леонинг ўзи учун яхши имконият.

50. Иньяки Уильямс ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

48. Тайм аввалида тўп назорати номинал меҳмонлар томонда бўлиб турибди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

45. Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

42. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетик" дарҳол ҳисобни тенглаштирди!

Уильямснинг жарима майдонига етказиб берган тўпини Де Маркос дарвозага тўғирлаб юборди! Супер учрашув!

40. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Барса" ҳисобни очди!

Жарима майдони ичида Мессини 3 киши бўлиб қўриқлаган "Атлетик" футболчилари Гризманни ёлғиз қолдирди. Антуан яқин масофадан аниқ зарба йўллади.

38. Рауль Гарсиянинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

36. "Барса"нинг илк зарбасини Месси амалга оширди. Мессининг уриниши ноаниқ кетди.

33. Қанотда бир рақибини чалғитган Дембеле марказга тўп оширди. Дарвозабон уни ушлаб олди.

31. Куман шогирдлари ўзларининг позицион ҳужумларини бошлади. Тўп майдон бўйлаб айлантирилмоқда.

29. Шеригининг узатмасига Гризманн ета олмади. Каталонияликларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

27. Сейв! Узоқ масофадан берилган зарбани Тер Штеген қайтарди.

25. Мессининг жарима майдони марказига узатган тўпига Араухо бироз ета олмади.

24. Жарима майдонига яқин ҳудудда Муньяин Мессига нисбатан қоида бузди. "Барса"да язши стандарт.

22. Рауль Гарсиянинг бурчакдан жарима майдони маркази томон оширган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

20. Назорат меҳмонлар томонга ўтиб кетди. Энди "кўк-анорранглилар" иккинчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракат қиляпти.

17. Бильбаоликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

14. Месси марказда рақибга нисбатан қўполлик ишлатди.

12. Рауль Гарсия офсайдда қолиб кетди.

11. Сариқ карточка! Тезликда рақибидан ортда қолган Лангле Уильямсни қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

9. "Атлетик" устунликни рақибдан олиб қўймоқда.

7. Номинал меҳмонлар марказда тўпни назоратига эгалик қилмоқда.

5. Дембеле воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ён ҳакам буни пайқади.

3. Илк дақиқалардан каталонияликлар тўпни ўзларида ушлаб турибди. "Атлетик" прессинг уюштиряпти.

1. Ўйин бошланди!

0. Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

0. Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!