Ads
"Челси"да бош мураббий Антонио Конте ва тўпурар Диего Коста ўртасидаги келишмовчиликка қарамасдан, Лондон клуби раҳбарияти ҳужумчининг Хитой чемпионатига кетишига рухсат бермади.

Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби Англия чемпионати тўпурари учун таклифни 90 миллион еврогача кўтарди. Бироқ, лондонликлар бу таклифни рад этди.

Бош мураббий билан чиқиша олмаятган Диего Костанинг ўзига йилига 35 миллион евро ваъда қилиняпти. Футболчи бу ваъдага учяпти ва Лондондаги ҳаёти унга ёқмаётганини таъкидламоқда.

SPORTS.uz