Георгий Агзамов 19-халқаро шахмат турнири якунланди
Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган 19-халқаро шахмат турнири якунланди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган мазкур нуфузли турнир ўз ниҳоясига етди. 16–27 март кунлари давом этган мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган кучли шахматчилар ғолиблик учун муросасиз баҳс олиб бордилар.
Турнир якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар қуйидагича:
Асосий мукофот (Опен-А):
1-ўрин — Ҳаик Мартиросян — 10 000 АҚШ доллари
2-ўрин — Артем Усков — 7 500 АҚШ доллари
3-ўрин — Абдималик Абдисалимов — 6 000 АҚШ доллари
Ғолиблар билан танишинг:
https://telegra.ph/Asosiy-mukofot-Open-A-03-27-2
Турнир якунида барча ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди.
Фикрлар