Москвадаги матбуот анжуманида Конор МакГрегор Хабиб Нурмагомедов ҳақида нимлар деди?

Конор МакГрегор Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хабиб Нурмагомедов билан бўладиган реванш жанги ҳақида гапирди.

"Хабиб доимо мендан қочади. Лекин у хеч қаёққа кета олмайди. Доғистонликларнинг барчаси, ҳамма чеченлар унинг мендан қочаётганини билишади. Aммо шуни айтишим мумкин-ки, реванш жангининг бўлиши муқаррар. Бу ердан кетишим биланоқ машғулотларни бошлайман. Октагонга қайтишимга 12 ҳафта қолди. Бу вақт давомида мен ҳар қандай чалғитадиган нарсалар ва спиртли ичимликлардан узоқда бўламан. Сиз энг яхши ҳолатдаги Конорни кўрасиз. Ва мен Хабиб учун қайтаман ”, - деди МакГрегор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!