Моуриньо ҳаммани ҳайратга солди

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо кутилмаган фикрлари билан футбол жамоатсилигини ҳайрон қолдиришга ҳамма ўрганиб қолган. Бу гал ҳам португалия бир гап билан мухлису мутахассисларни жиддий ўйлантириб қўйди.

Доимо трансфер бозорида фаол иштирок этиб, ўз жамоасига ўзи истаган футболчиларни қўшиб олиш учун ҳаракат қилган Жозе Моуриньо қишки трансферлар вақтида янги футболчи олмаслигини эълон қилди.

- Қишки трансферлар вақтида "Манчестер Юнайтед" фойдаси тегмаётган футболчилардан қутилиши керак, - деди Жозе Моуриньо. - Биз пул тўплаймиз ва ёзги трансферлар мавсумида энг зўр ўйинчиларни қўлга киритамиз. Ўтган йили ёзда тўрт нафар юқори савияли футболчиларга эга бўлдик.

Жозе Моуриньо ёзда "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн, "Торино" тўпурари Андреа Белотти учун курашади. Қоларверса, португалиялик мутахассис ҳимоя ва ярим ҳимояни мустаҳкамлашни ҳам ният қилмоқда.

 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!