Моуриньо италияликлар таклифига рози бўладими?

“Лацио” ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида “Тоттенхэм” ҳимоячиси Дэнни Роузни олиб келмоқчи.

Римликлар 30 ёшли футболчини 5,5 миллион евро эвазига трансфер қилмоқчи. Бундан ташқари, Роуз агар Италияга кўчиб ўтадиган бўлса, 3 миллион евролик маошининг қисқаришига ҳам рози бўлиши керак.

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам ҳимоячига асосий таркибдан жой бермайди, шунинг учун ҳам унинг кетиши португалиялик мутахассисга муаммо туғдирмайди. Жорий мавсумда Роуз ижара асосида “Ньюкасл” таркибида 19 та ўйинда қатнашди.

1524562971_rose

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!