Оммавий ахборот воситалари ходимлари диққатига!

CHERY AUTO

22 май куни пойтахтимизда шахмат бўйича Марказий Осиё давлатлари ўртасида FIDE 3.4 ҳудуд чемпионатини ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз шахмат федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва бошқа бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказиладиган мазкур чемпионат Халқаро шахмат академиясининг махсус биносида бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақага бағишланган матбуот анжумани 22 май куни соат 12:00да ўтказилади. Мусобақанинг очилиш маросими эса соат 14:00да бошланади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси барча ОАВ ходимларини матбуот анжумани ва очилиш маросимига таклиф этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!