У17 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум
Осиё футбол конфедерацияси 2025-йилнинг 3–20-апрел кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган У17 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросимининг санаси бўйича маълумот тақдим этди.
Унга кўра мазкур тадбир 2025 йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг энг яхши 8 жамоаси 2025 йилнинг 5–27 ноябр кунлари Қатарда ўтказиладиган ФИФА У17 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Фикрлар