Яхшибоев Рамос билан рақобатлашади

Беларусь чемпионатида муваффақиятли тўп сураётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев чемпионатнинг энг фойдали футболчиси ва тўпрурари номинацияларида яққол етакчилик қилмоқда.

Энди ўзбек легионери олий лига ўйинларида рақибга нисбатан энг кўп алдамчи ҳаракатлар қўллайдиган футболчилар рўйхатига киритилди.

Футбол мутахассислари ҳисоб-китобига кўра, Яхшибоев жами 130 марта бирга бир вазиятда рақибларига нисбатан алдамчи ҳаракатларини қўллаган. У бу кўрсаткич бўйича фақатгина Габриэл Рамосдан ортда қолмоқда.

Кучли бешлик билан танишинг:

  1. Габриэл Рамос (“Торпедо-БелАЗ”) – 133
  2. Джасурбек Яхшибоев (“Шахтёр”/ “Энергетик-БГУ”) – 130
  3. Игорь Стасевич (БАТЭ) – 113
  4. Жан Морель По (“Неман”/ “Смолевичи”) – 113
  5. Виталий Лисакович (“Шахтёр”) – 111

Яхшибоев: Суарес ва Каванига қарши ўйнаганимни унутмайман

 Яхшибоев: “Шахтёр”га Европа чемпионлар лигасида ўйнагани келдим

Яхшибоевдан бошқа ҳеч ким Беларусь чемпионатида 15 та ўйинда 10 та гол ура олмаган!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)