Йоханнес Бё спринт пойгасида тенгсиз
Ads

Словениянинг Поклюка шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичи кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.

Кеча мусобақанинг эркаклар ўртасидаги 10 кмга ўтган спринт баҳсларида норвегиялик Йоханнес Бё 23:46.3 натижа кўрсатиб биринчи ўриннга кўтарилди. Франциялик Антонен Гигонна ғолибдан +16.1 сония ортда қолди ва иккинчи бўлиб маррага етиб келди. Пойгани россиялик Александр Логинов учинчи бўлиб якунлади.

Бугун, 8 декабрь куни аёллар ўртасида 7,5 км масофага спринт пойгалари ўтказилади. Ушбу пойга Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади.