11 июлга қадар 3 юлдуз "Барса" сафига келиб қўшилади

Хави Роберт Левандовски "Барселона"га ўтишига ишонмоқда. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, Каталония клуби бош мураббийи Жоан Лапорта ваъдасини бажариб, польшалик форвард билан шартнома имзолашига умид қилмоқда. Хавининг фикрича, Роберт 11 июлга қадар "кўк-анорранглилар" ихтиёрида бўлади. 

11 июлдан бошлаб каталонияликлар мавсумолди машғулотларни бошлайди. Агар Левандовски билан шартнома имзолашнинг имкони бўлса, у шу кунга қадар жамоага келиб қўшилади. 

Шунингдек, 11 июль куни ҳимоячи Андреас Кристенсен "Барселона" сафига келиб қўшилади. Бундан ташқари, Франк Кесси бироз эртароқ, аниқроғи, 4 июль куни клуб базасига етиб келади. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!