112 йиллик тарихга эга "Аталанта" илк бор ЕЧЛда иштирок этади

Ташкил этилганига нақд 112 йил бўлган “Аталанта” якунланган мавсум ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этди.

Бергамоликлар А Серияда 3-ўринни қўлга киритишди ва келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди. Эътиборлиси, “Аталанта” ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛда иштирок этадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус", "Наполи" ва "Интер" жамоалари ҳам янги мавсумда Чемпионлар лигасида Италия шарафини ҳимоя қилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!