17 яшар футболчи 35 миллион евро туради
“Челси” раҳбарияти келажакка сармоя киритиш мақсадида келажаги порлоқ ёш футболчиларни сотиб олишни яхши кўради.
Ана шундай ўйинчилардан бири “Фулхэм”нинг 17 яшар ярим ҳимоячиси Люк Харрисдир. The Mirror нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” бу футболчи учун “Фулхэм”га 35 миллион евро тўлашга тайёр.
Харрис шу мавсум олдидан “Фулхэм” билан илк профессионал шартномасини имзолади. Лекин ҳали биринчи жамоада дебют қилгани йўқ.
Шунга қарамай, Люк “Челси” скаутлари нишонига тушди. “Аристократлар” бу футболчидан янги лойиҳани амалга оширишда фойдаланмоқчи.
Фикрлар