17 яшар Ямал “қария” Роналдуга тенглашиб олди

CHERY AUTO

17 ёшли Ламин Ямалнинг суперголи “Барселона”га Испания чемпионлигини келтирди.

Ла Лиганинг 36-турида мусобақада пешқадамлик қилаётган “Барселона” сафарда “Эспаньол” меҳмони бўлди. Ламин Ямал ҳисобни очган бўлса, ўйиня кунланиши арафасида Фермин Лопеснинг голи ғалабани мустаҳкамлади – 2:0.

Статистика экспертлари Ямалнинг Ла Лига чемпионлик совринларини жамғаришда машҳур юлдуз Криштиану Роналдуга тенглашиб олганига эътибор қаратмоқда. Айни пайтда бу ўйинчилар икки мартадан Испания чемпиони ҳисобланади.  

40 ёшли Роналду бу натижага тўққиз йил давомида эришган. Криштиану 2011-2012 ва 2016-2017 йилларда чемпион бўлган.

Ламин Ямал эса, 2022-2023 ва 2024-2025 йилги мавсумларда Ла Лига ғолиби бўлди.

Роналду Испания чемпионати юқори дивизионида жами 292 та учрашувда иштирок этиб, 311 та гол ва 95 та ассист муаллифи бўлган. Ла Лигада иккинчи тўлиқ мавсумини ўтказаётган Ламин ҳозиргача 70 та ўйинда 13 та гол ва 22 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
16/05/2025 14:18
Чожани кузда санаш.