17 ёшли ПСЖ футболчисини "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жиддий кузатмоқда
ПСЖ ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, 17 ёшли иқтидор эгасига "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда. ПСЖ эса Заир-Эмери учун 20-30 миллион евро атрофида пул сўрамоқда.
Ўтган мавсумда футболчи парижликлар сафида 31 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2025 йил 30 июнь санасига қадар мўлжалланган.
Фикрлар