2 йил деганда Ла Лигада “Барселона” дарвозасига пенальти белгиланди

 

Испания чемпионати 26-турида “Барселона” жамоаси сафарда “Лас-Пальмас” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда дастлаб каталонияликлар ҳисобни очишди. Месси жарима зарбасидан рақиб дарвозасига гол йўллади. Иккинчи бўлимда учрашувни бошқарган ҳакам Матеу Лаос “Барса” дарвозаси томон пенальти белгилади.

“Лас-Пальмас” аъзоси Хонатан Кальери 11 метрли нуқтадан тўпни каталонияликлар дарвозасига йўллаб қўйди. Қайд этиш керакки, сўнгги бор “Барселона” дарвозаси томон пенальти 2016 йилнинг 14 февраль куни белгиланган эди.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Ла Лига доирасида “Барселона” дарвозаси томон 78 ўйиндан буён 11 метрли жарима зарбаси белгиланмай келинаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!