2025 йилнинг энг яхши клуби ва футболчиси соврини учун номзодлар билан танишинг
Globe Soccer Awards талқинига кўра йилнинг энг яхши футбол клуби номинациясида якуний номзодлар маълум бўлди.
Унга кўра, соврин учун бешта клуб кураш олиб боради. Булар "Ливерпуль" (Англия), ПСЖ (Франция), "Барселона" (Испания), "Челси" (Англия) ҳамда "Фламенго" (Бразилия).
Шунингдек, 2025 йилнинг энг яхши футболчиси унвони учун ҳам 5 нафар футболчи даъвогарлик қилади. Мукoфот учун асосий номзодлар Килиан Мбаппе (("Реал Мадрид"), Усмон Дембеле (ПСЖ), Витинья (ПСЖ), Рафинья ("Барселона") ва Ламин Ямал ("Барселона") ҳисобланади.
Маълумот учун, Globe Soccer Awards тақдирлаш маросими 28 декабрь куни Дубайда (БАА) бўлиб ўтади. Ғолиблар овоз бериш орқали аниқланади.



Комментарии