Жеррард “Лос-Анжелес Гэлакси”да қолиши мумкин
Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард ҳозирда фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида бош қотирмоқда. Айни дамда унга Шотландиянинг “Сельтик” жамоаси қизиқиш билдирмоқда, аммо “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоаси 36 ёшли футболчини қўйиб юбормоқчи эмас ва шартномани узайтириш ҳаракатига тушиб қолган.
Айниқса, клуб бош мураббийи Брюс Арина Жеррардни яна узоқроқ муддат МЛС чемпионатида олиб қолишга умид қилмоқда.



Фикрлар