28 ёшли Де Брюйне мураббийлик курсида ўқимоқчи

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне баҳорда Бельгия Қироллиги футбол ассоциацияси томонадин ташкил этиладиган мураббийлик курсида ўқимоқчи.

"Мен мураббийлик курсида ўқимоқчиман. Шундан сўнг "А" ва "В" лицензиясини қўлга киритишим мумкин бўлади. Мен буни амалга оширишни истайман. Чунки қисқа вақт ичида иккита лицензияни қўлга киритиш имконига эгаман.

Ҳозир мураббийлик қилиш ҳақида ўйламаяпман. Бунинг учун жуда ёшлик қиламан", - деди Де Брюйне.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!