3 вазнда жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ эртага ўз жангини ўтказади
Профессионал бокснинг -53,5 кг вазн тоифасида фаолият олиб бораётган WBA ва IBF йўналишида жаҳон чемпиони япониялик Наоя "Monster" Иноуэ (20-0, 17 КО) Тошкент вақти билан 20 июнь тонгда IBF йўналишида мажбурий даъвогар филиппинлик Майкл Дамаринасга (30-2-1, 20КО) қарши жанг ўтказади. Мазкур баҳс Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳридаги "Virgin Hotels" меҳмонасидаги амфитеатрда бўлиб ўтади.
Бу Дамаринаснинг Америкадаги биринчи жанги ҳисобланади. У асосан Осиёда фаолиятини олиб бормоқда эди ва охирги марта 2019 йил март ойида Кенни Демесиллони мағлуб этиб, мажбурий даъвогар мақомига эга бўлди.
3 вазн 4 йўналишида жаҳон чемпиони ҳисобланган Иноуэ 2019 йил май ойида WBSS серияси доирасида Эммануэль Родригесни муддатидан олдин, финал жангида эса Нонито Донэйрени очколар ҳисобида таслим этиб, WBА Супер ва IBF камарлари эгаси бўлди ва WBSS серияси кубогини қўлга киритди.
Фикрлар