6та гол урилган баҳсда ПСЖ очко йўқотди

Франция чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Страсбур" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда жамоалар 3:3 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Парижликлар сафидан Мбаппе дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Ҳакими муаллифлик қилди. Мезбонлардан Гамейро ҳамда Касси гол урди. Шунингдек, ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вератти ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Маълумот учун, чемпионликни ҳал қилган Париж клуби 79 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 5-ўриндаги "Страсбур" ҳисобида 57 очко мавжуд.

  • Лига 1
  • 35-тур

Страсбур

  • Кевин Гамейро 2'
  • Марко Верратти 75' (автогол)
  • Антони Каси 90'
3 : 3

30/04/2022, 00:00

ПСЖ

  • Килиан Мбаппе 23', 68'
  • Ашраф Хакими 64'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!