АГМК - "Истиқлол" ўйинини қайси ҳакам бошқаради?
ОФК мазкур ўйинда ишлайдиган расмийлар номини эълон қилди. Унга кўра, мазкур беллашувни Жанубий кореялик Ким Донг Жин бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда австралиялик Жорж Лакридис ва Риан Марк Галлахерлар ёрдамлашади. Захира ҳаками қирғизистонлик Димитрий Машинцев.
Маълумот учун, Ким Донг Жин халқаро нуфуздаги жами 106 учрашувда ишлаган ва футболчиларга жами 429 та сариқ карточка кўрсатган ва 21 бор уларни майдондан четлатган. Бундан ташқари 46 ёшли рефери ўзи ишлаган ўйинларда 18 бор пенальти белгилаган.
ОЧЛ. 2-саралаш босқичи
12.02.2019 16:00 Олмалиқ, ОКМК Спорт мажмуаси
АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)
Ҳакамлар: Ким Донг Жин (Жанубий Корея), Жорж Лакридис, Риан Марк Галлахер (иккаласи Австралия).
Захира ҳаками: Димитрий Машинцев (Қирғизистон)
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳайл (Қатар)
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).
Фикрлар