АГМК ярим финалдаги жасоратини финалда ҳам кўрсата оладими ёхуд Ўзбекистон Кубоги ҳақида

Хабарингиз бор, 28 октябрь куни Ўзбекистон кубоги финал баҳси ўтказилади. Ҳал қилувчи беллашувга Фарғонадаги “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади. Соврин учун пойтахтнинг “Пахтакор” ва Тошкент вилоятининг АГМК жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Фарғонада шунингдек Осиё чемпионлар лигасига йўлланма эгаси ҳам аниқланади. Яъни совринни қўлга киритган жамоа келгуси мавсумда қитъанинг клублар учун энг нуфузли мусобақасида саралаш босқичидан ўз юришини бошлайди.

Эътиборингизга Ўзбекистон Кубоги борасида маълумотларни тақдим этамиз.

ТАРИХГА НАЗАР

Кубок учун беллашувлар 1992 йилдан ўтказила бошланган.

Илк финалга Самарқанддаги “Динамо” стадиони мезбонлик қилган. Беллашувни ўйингоҳда 7000 минг томошабин кузатган. Мусобақанинг дастлабки ғолиби Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ҳисобланади. Финалчи Қўқоннинг “Темирйўлчи” клуби бўлган. Учрашувнинг асосий ва қўшимча таймларида ҳисоб очилмагач, пенальтилар сериясида наманганликларнинг қўли баланд келган - 6:5.

2017 йилги финалда “Локомотив” ҳамшаҳари “Бунёдкор”ни Марат Бикмаевнинг ягона голи эвазига мағлуб этган ва совринни  ўзида сақлаб қолганди.

“Пахтакор” кубокни энг кўп қўлга киритган - 11 марта.

“Бунёдкор” қисқа давр мобайнида 4 бор нуфузли турнирда зафар қучишган.

“Навбаҳор” ва “Локомотив” сардорлари кубокни уч мартадан боши узра баланд кўтаришган.

final_ceremony_06

1994-1996 йиллари кубокни Фарғонанинг “Нефтчи” клуби қўлга киритган.

“Насаф” ҳамда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоалари ҳам бир мартадан соврин билан тақдирланишган.

“Насаф”, “Нефтчи” ва “Бунёдкор” клублари финалда энг кўп мағлубиятга учрашган - 5.

Энг кўп томошабин 2017 йили “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсга ташриф буюрган – 29000.

Энг кам томошабин 1996 йили “Нефтчи” – “Пахтакор” учрашувига келган – 2000.

25 та финалнинг 18 тасида ғолиб номи асосий вақтда аниқланган. 4 беллашувда қўшимча таймлар зарур бўлган. 3 учрашувда пенальтилар серияси масалага ойдинлик киритган.

Энг йирик ҳисоб 1999-2000 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда “Дўстлик” жамоаси “Пахтакор” стадионида “Динамо”ни 4:1 ҳисобида таслим этган (асосий вақтда).

“Пахтакор”нинг кубок финалидаги энг ёрқин ўйинларидан бири 2001-2002 йилги мавсумда қайд этилганди. Ўшанда “шерлар” Фарғонанинг “Нефтчи”си билан баҳснинг асосий вақтида жанговар дуранг (3:3) қайд этилганди. Қўшимча таймларда эса пойтахтликлар яна уч бор гол уриб, 6:3 ҳисобида йирик ва ажойиб ғалабани танатана қилишганди.

“Пахтакор” стадиони финалларнинг 18 тасига мезбонлик  қилган. “Динамо” ва МҲСК ўйингоҳларида ҳал қилувчи баҳслар икки мартадан ўтказилган. “Сўғдиёна”, АГМК ҳамда “Бунёдкор” майдонлари бир мартадан финал мезбонига айланган – 1.

Олмалиқнинг АГМК жамоаси кубок беллашувларида илк марта финалга чиқди. Жамоа аввалги уринишида ярим финалда “Бунёдкор” тўсиғидан ўта олмаганди. Бу йилги баҳсда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари “қалдирғочлар” қаршилигини енгиб ўтишди ва клуб тарихида янги саҳифа очишди.

agmk line up1_1

Маълумот ўрнида, 28 октябрь куни Испанияда “Эл-Классико” ҳам бор. Ушбу ўйин Тошкентдаги “Миллий” ўйингоҳда катта экранда намойиш этиладиган бўляпти. Шунингдек, яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузларидан бири испаниялик Луис Гарсия юртимизга ташриф буюради ва мастер класс ўтказади. Бу икки тадбир бир кунга тўғри келиб қолди.

Фарғонада нималар бўлишини вақт кўрсатади. Финал тафсилотлари билан газетамизнинг кейинги сонида танишишингиз мумкин.

Финалга йўл

АГМК жамоаси ўз юришини 1/16 финал босқичидан бошлаган. Олмалиқликлар “Норин”ни кичик ҳисобда мағлуб этишган – 1:0.

АГМК кейинги босқичда “Насаф”ни битта тўп фарқи билан енг­ган – 2:1.

Чорак финалда Про-лига вакили “Машъал”ни қўшимча таймларда киритган голлари эвазига доғда қолдирган.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ярим финалда меҳмонда тўп тепишларига қарамай, “Бунёдкор”ни таслим этишни уддалашган – 1:2.

1/16 финал. АГМК – “Норин” 1:0

1/8 финал. АГМК – “Насаф” 2:1

1/4 финал. АГМК – “Машъал” 3:1

1/2 финал. “Бунёдкор” – АГМК 1:2

“Пахтакор” кубок учун баҳсларга нимчорак финалдан қўшилгани эътиборга лойиқ.

“Шерлар” дастлабки ўйинда “Ифтихор” жамоаси дарвозасига жавобсиз олтита тўп йўллашди.

Шота Арвеладзе шогирдлари чорак финалда кубокнинг амалдаги соҳиби “Локомотив” жамоаси дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришди. Рақиб биринчи таймдаёқ Садриддин Абдуллаев қўполлиги учун майдондан четлатилгач, камчиликда қолгани якуний натижага таъсир кўрсатгани аниқ.

Kubok-Pax-Loko (13)

Ярим финалда эса тошкентликлар “Қўқон-1912”нинг кубок ҳақидаги орзу-ўйларини армонга айлантиришди – 2:5.

1/8 финал. “Ифтихор” – “Пахтакор” 0:6 

1/4 финал. “Пахтакор” – “Локомотив” 4:0

1/2 финал. “Қўқон-1912” – “Пахтакор” 2:5

28 октябрь. Фарғона. “Истиқлол” стадиони

Финал. “Пахтакор” – АГМК

photo_2018-10-23_15-16-07

Қуйида Ўзбекистон Кубоги ғолиблари, финалчилари, қайси стадионда ўтгани, томошабинлар ташрифи ва ҳисоблар билан танишишингиз мумкин. 

Йил           Чемпион          Финалчи        Стадион        Томошабин   Ҳисоб 

1992           Навбаҳор       Темирйўлчи   «Динамо»          7 000       0:0 (6:5 пен.)

1993           Пахтакор       Навбаҳор       «Пахтакор»       8 000       3:0

1994           Нефтчи          Янгиер           МҲСК               10 000      2:0

1995           Навбаҳор       МҲСК             «Пахтакор»      6 000        1:0

1996           Нефтчи          Пахтакор       «Пахтакор»      2 000         0:0 (5:4 пен.)

1997           Пахтакор       Нефтчи          «Пахтакор»      21 000       3:2 (қ.в.)

1998           Навбаҳор       Нефтчи          «Пахтакор»      2 500        2:0

1999/2000  Дўстлик          Самарқанд    «Пахтакор»      30 000       4:1

2000/2001  Пахтакор        Нефтчи         «Пахтакор»      25 000       2:1

2001/2002  Пахтакор        Нефтчи         «Пахтакор»      25 000       6:3 (қ.в.)

2002/2003  Пахтакор        Насаф           «Пахтакор»      15 000       3:1

2004          Пахтакор         Трактор        «Пахтакор»      10 000       3:2

2005          Пахтакор         Нефтчи         «Пахтакор»      5 000        1:0

2006          Пахтакор         Машъал        «Пахтакор»      17 000       2:0

2007          Пахтакор         Қурувчи        МҲСК               11 500       0:0 (7:6 пен.)

2008          Бунёдкор         Пахтакор      «Пахтакор»      12 124       3:1 (қ.в.)

2009          Пахтакор         Бунёдкор      «Пахтакор»      27 543       1:0

2010          Бунёдкор         Шўртан        «Пахтакор»      8 247         1:0

2011          Пахтакор         Насаф          «Пахтакор»      12 005       3:1

2012          Бунёдкор         Насаф          «Пахтакор»      7 000         3:0

2013          Бунёдкор         Насаф          «Пахтакор»      5 228         2:1

2014          Локомотив       Бунёдкор     «Олмалиқ»       8 251         1:0 (қ.в.)

2015          Насаф             Бунёдкор      «Сўғдиёна»     11 650        2:1

2016          Локомотив       Насаф          «Динамо»        8 150         1:0

2017          Локомотив       Бунёдкор      «Бунёдкор»     29 000       1:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!