“Ал-Наср” ЖЧ–2018 иштирокчисини ўз сафига қўшиб олди

ЦСКА ва “Лестер” клубларининг собиқ футболчиси Аҳмад Муса ўз фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди.

Нигериялик 25 ёшли футболчи “Ал-Наср” билан шартнома имзолади. Келишув муддати 4 йилни ташкил қилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Маълумотларга кўра, “Лестер” ўз футболчиси учун 19 миллион доллар оладиган бўлди. Агар Муса “Ал-Наср”да муваффақиятли ўйнаса, сумма 39 миллион долларгача кўтарилиши мумкин.

Аҳмад Муса янги клубида 7-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!