Альба: Неймарнинг "Барселона"га қайтишига ишонмайман

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жорди Альба бразилиялик форвард Неймарнинг яна “кўк-анор ранглилар” сафига қайтишига ишонмаслигини айтди.

“Неймар – ажойиб футболчи, дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Аммо, у кетишни хоҳлади. Мен унинг яна жамоамизга қайтмоқчи эканлигидан ҳеч қандай маъно кўрмаяпман. Бунга ишонмайман.

Неймар – жамоамиздага барча учун зўр футболчи ва яхши дўст ҳисобланади. Масалан, Педро ва Бартра ҳам шундай эди. Лекин ҳеч ким уларни яна “Барса”га қайтариш ҳақида гапирмайди.

Албатта, ҳамма ўз қарорини ўзи қабул қилади ва буни ҳурмат қилишимиз керак. Лекин, тўғрисини айтсам, Неймарнинг яна “Барселона”га қайтишига умуман ишонмайман”, - дейди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йил 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!