Муай тай бўйича икки кара жаҳон чемпиони Анвар Бойназаров (2-2-0, КО1) Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жанггини ўтказди. “GLORY 48” турнири чемпионлик камари учун кечган беллашувда ҳамюртимиз унга америкалик Кевин ван Ностранд (4-1-0, КО2) билан куч синашди.

Қизиқарли ўтган қарама-қаршиликни ўз устунлиги билан бошлаган Бойназаров раунд сўнггида жангни давом эттира олмади ва якунда америкалик спортчига мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, спортчимиз бундан олдинги жангини октябр ойи сўнггида Франциянинг Лион шаҳрида “GLORY 47” турнири доирасида ўтказган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98