Аргентина - Хорватия. Превью

Бугун "Нижний Новгород” стадионида ЖЧ-2018нинг “D” гуруҳи 2-турига старт берилади. Ушбу гуруҳда дастлаб мухлислар Аргентина ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги супер тўқнашувга гувоҳ бўлишади.

Ўзбекистонликларнинг ушбу баҳсга бўлган эътибори жуда юқори. Боиси, ушбу баҳсни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Поражение равно трагедия: Аргентина сразиться с Хорватией в надежде добыть первую победу

Хабарингиз бор, Аргентина гуруҳнинг илк баҳсида кутилмаганда дебютант Исландия билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган эди. Хорватия эса Нигерия дарвозасига жавобсиз 2та тўп йўллаб ғалаба қозонди.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ушбу ўйин Месси етакчилигидаги жамоа учун ҳаёт-мамот жангига айланади. Агар улар бу баҳсда ҳам ғалаба қозона олишмаса, плей-офф масаласи катта сўроқ остида қолиши мумкин. Хорватия учун ҳам бу ўйиндаги ғалаба жуда муҳим. Боиси, гарчи улар ҳисобида уч очко бўлсада, сўнгги турда уларга Исландия рақиблик қилади ва плей-офф масаласини бу ўйинга қолдириш якунда салбий натижага олиб келиши мумкин.

Қуйида Аргентина – Хорватия учрашуви олдидан қизиқарли фактлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

- Ушбу мамлакат терма жамоалари бунгача мундиалларда фақат бир бор тўқнаш келишган. ЖЧ-1998да содир бўлган ушбу ўйинда омад Жанубия америкаликларга кулиб боққан – 1:0;

- Хорватия терма жамоаси сўнгги 5та расмий учрашувдан буён мағлубиятга учрамай келмоқда (3та ғалаба, 2та дуранг) ;

- Аргентина терма жамоаси эса кетма-кет 7та баҳсдан буён рақиблари дарвозасини ишғол этиб келмоқда;

- Аргентина ва Хорватия сўнгги бор 2014 йил ўртоқлик ўйинида ўзаро майдонга тушишган. Ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида аргентиналиклар ғалаба қозонишган;

- Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич ўтган тур Нигерия дарвозасини ишғол қилди ва ФИФА жаҳон чемпионатлари тарихидаги 2400-голга муаллифлик қилди;

- Аргентина терма жамоаси 2002 йилги мундиалдан буён гуруҳ босқичларида ютқазмай келмоқда (8та ғалаба, 3та дуранг). Аргентина терма жамоасини ЖЧ гуруҳ босқичида 2002 йил Англия 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Картинки по запросу argentina croatia world cup

Қуйида ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчилар билан танишиб олишингиз мумкин:

ЖЧ-2018 “D” гуруҳи 2-тур.

Аргентина – Хорватия

Стадион: "Нижний Новгород" (Нижний Новгород, Россия)

Бошланиш вақти: 21:00

Арбитр: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Аргентина: Кабальеро – Меркадо, Отаменди, Тальяфико, Сальвио, Маскерано, Перес, Акунья, Павон, Месси, Агуэро.

Хорватия: Субашич – Врсалько, Ловрен, Вида, Стринич, Брозович, Ракитич, Модрич, Перишич, Манджукич, Ребич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!