Аргентина терма жамоаси аъзоси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби "Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфикога жиддий қизиқиб қолди.
Рус нашрлари тарқатган хабарга кўра питерликлар 26 ёшли Аргентина терма жамоаси аъзосини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Бунинг учун эса улар Амстердам клубига 15 млн евро таклиф қилишмоқчи.
Маълумот учун, Тальяфико жорий мавсум Голландия чемпионатида жами 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар