"Арсенал" 19 ёшли франциялик футболчи билан шартнома имзолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг “Лорьян” клуби хавбеки Маттео Гандузи Лондоннинг “Арсенал” клубига кўчиб ўтди. Бироқ, шартнома бандлари ҳали ошкор этилмаяпти.

Берилган маълумотларга кўра 19 ёшли франциялик футболчи “канонирлар” сафида 29-рақамда тўп суради.

У ўтган мавсум Франциянинг 2-дивизионида жами 18та ўйинда майдонга тушган. Таъкидлаш керакки, Гандузи шунингдек Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!