"Атлетико" футболчиси мавсумни АПЛда якунлаши мумкин.

Англиянинг "Ньюкасл" клуби "Атлетико" Мадрид хавбеки Желсон Мартинш учун кураш бошлади. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “қарғалар” 23 ёшли португалиялик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ньюкасл” бош мураббийи Рафаэль Бенитес клуб раҳбарияти қишки трансферлар даврида таркибни кучайтирмаса, мавсум якунлангач жамоадан кетиши ҳақида маълум қилган эди.

Ўз навбатида "Атлетико" раҳбарияти ҳам “Челси”дан ижарага олаётган ҳужумчи Альваро Моратанинг маошига пул топиш учун Мартиншни бошқа жамоага бериб юбориши мумкин. Унга шунингдек "Арсенал", "Монако" ва"Милан" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Мартинш жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!