Азамат Абдураимов: Осиё Кубогида Миллий терма жамоамиздан чиройли ўйин кутиб қоламиз
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бошқараётган Азамат Абдураимов Осиё Кубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
- Авваламбор, кириб келаётган янги 2019 йил барчага - футболчиларга, мураббийларга ва мухлисларга омадли келишини тилаб қоламан. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан эса январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида чиройли ўйин кутиб қоламиз. Умид қилиб қоламизки, миллий терма жамоамиз қитъанинг энг нуфузли мусобақасида чиройли, комбинацион, ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, барчамизни хурсанд қилади.
Терма жамоамизни айни пайтда жуда тажрибали, футбол оламида катта обрўга эга мураббий бошқармоқда. Футболчиларимиз ушбу мураббий қўлостида яна бир поғона юқорига кўтарила олишларига ишончим комил.Терма жамоамиз аста-секин шаклланиб боряпти. Олдинда катта мусобақалар кутиб турибди. Осиё Кубогида яхши натижа қайд этиб, кейин эса энг муҳими - Жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашишимизга тилакдошман, - деди мураббий.
Фикрлар