"Барселона" "Сассуоло"нинг яна бир футболчисига қизиқиб қолди

Каталониянинг "Барселона" клуби "Сассуоло"нинг яна бир футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Football Espana нашри тарқатган хабарга қараганда “кўк-анор ранглилар” ярим ҳимоячи Стефано Сенсининг хизматларига қизиқиб қолишган. Томонлар бу борада аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Бироқ, ушбу трансфер мавсум якунлангач амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар кеча "Сассуоло"дан ганалик хавбек Кевин-Принс Боатенгни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган эди.

Маълумот учун, Сенси жорий мавсум 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфер нархи эса 7 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!