"Барселона" ҳужумчиси камида 2 ҳафтага сафдан чиқди
“Барселона” ҳужумчиси Усмонн Дембеле кеча Ла Лиганинг “Леганес”га (3:1) қарши бўлиб ўтган баҳсида жароҳат олди.
Catalunya Radio тарқатган хабарга кўра 21 ёшли франциялик футболчи чап оёғидан жароҳатланган. Унинг қачон сафга қайтиши эса ҳозирча номаълум. Бугун ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг Дембеленинг жароҳати ҳақида тўлиқ маълум қилинади.
Айрим манбааларга қараганда Дембеле тахминан 10-14 кун майдонга туша олмайди.
Фикрлар